Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ғўза парваришида илмий ёндашув: кеча ва бугун

Ғўза парваришида илмий ёндашув: кеча ва бугун
Бу йил ғўза парваришида янгича ёндашувга алоҳида эътибор қаратилди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ғўза парваришига оид саккиз қонуниятга амал қилган фермерларнинг даласида аввалги йилларга нисбатан мўл ҳосил етиштирилди. Ғўзанинг ҳосил элементларини мустаҳкамлаш мақсадида илгари амалиётда қўлланилмаган ачитқи, бор кислотаси ва бошқа микроелементлардан фойдаланиш, шунингдек, 1-августдан бошлаб ғўзани Этефон препарати асосида “қаритиш”, сўнгра енгил таъсир этувчи дефолиант восита ҳисобланган Аугрон препаратини қўллаш ўзининг кутилган натижаларини бермоқда. Айни кунларда эса оппоқ чамандек очилган пахта далаларида десикация ишлари олиб борилмоқда. Енгил таъсир этувчи дефолиант — Аугрон препаратини қўллаш ғўза баргларининг тўкилишини тезлаштириб, пахтани йиғиб-териб олиш учун қулай шароит яратади. Буни ижтимоий тармоқларда фаол фермерларнинг ўз пахта майдонларидаги кўнгилни қувонтирадиган ҳолатларни акс эттирувчи видеоларни саҳифаларига жойлаётгани орқали ҳам кузатиб боряпмиз. Биз айни мавзуда ғўза парваришининг кеча ва бугунги ҳолатини сунъий интеллект ёрдамида тасвирлашга ҳаракат қилдик. Қирқ беш сониялик видеода ғўза парваришидаги барча жараёнларни тўлиқ қамраб олиш қийин албатта. Шундай бўлса-да, ушбу видео томошабинни тўғри хулоса чиқаришга, янгича фикрлашга ва ғўза парваришида илмий ёндашувга чорлайди, деган умиддамиз. https://t.me/Rasmiy_axborot_official

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.