ГМО (Бт) пахта ёғи ҳақидаги ҳақиқат

Кўпчилик орасида Хитой ва бошқа Бт генли (кўсак қурти ва гербицидга чидамли) пахта навларида ёғдорлик маҳаллий навларга нисбатан паст деган нотўғри тушунча шаклланган. Аслида эса бу фикр илмий жиҳатдан тасдиқланмаган.
Тадқиқотларга кўра, ГМО (Бт) пахта чигитида ўртача ёғ миқдори 17,43%, Бт бўлмаган (оддий) навларда эса 17,40% ни ташкил этади. Яъни Бт гени уруғдаги умумий ёғ миқдорига сезиларли таъсир кўрсатмайди.
Барча пахта навларининг чигитида 15–20% ёғ бўлади, ядросида эса (пўстлоғидан ажратилганда) тахминан 37% хом ёғ мавжуд.
Хитой ва Туркия навларида тола чиқими 45%, 1000 та чигит оғирлиги 90–100 г бўлса, маҳаллий навларда тола 35–38%, 1000 та чигит оғирлиги 110–125 г ни ташкил этади.
Шу сабабли, 1000 дона чигитдан ёғ ажратилса, хорижий ГМО (Бт ва Гт) навларидан камроқ ёғ олинади. Аммо бир хил оғирликдаги чигитлардан (масалан, 1 тоннадан) ёғ ажратилганда фарқ йўқ.
Илмий лаборатория натижалари шуни кўрсатадики, Бт пахта дурагайлари билан уларнинг оддий (нон-Бт) турлари ўртасида ёғ фоизи ва ёғ кислотаси таркибида сезиларли фарқ аниқланмаган.
Манба: КАБИ Дигитал Либрарй
#гмо_пахта_мойи #гмо_коттон_сеед_оил
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм