Глобал иқлим ўзгаришлари ва озиқ-овқат хавфсизлигида ўсимликлар генетик ресурсларининг роли

Хабар бериб бораётганимиздек, бугун Миллий марказ тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти ташкил топганлигини 100-йиллиги муносабати билан пойтахтимиздаги "ИНТЕРНАТИОНАЛ ҲОТЕЛ ТАШКЕНТ" меҳмонхонасида “Глобал иқлим ўзгаришлари ва озиқ-овқат хавфсизлигида ўсимликлар генетик ресурсларининг роли” мавзусида илмий-амалий симпозиум ташкил этилди. Симпозиумда соҳа илм-фанига эндигина кириб келган тадқиқотчилардан тортиб, дунёга машҳур олимлар, халқаро ташкилотлар ва раҳбарлари иштирок этмоқда.
Анжуманда маъруза қилган олимлар глобал иқлим ўзгаришлари даврида ўсиб бораётган дунё аҳолисининг озиқ-овқатга бўлган талабини тўла қондириш, қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантиришда инновацион ёндашувлар, биохилмахилликни бугунги ва келажак авлод учун бус-бутун сақлаш, ўсимликлар генетик ресурсларини уруғ ва дала генбанкларида сақлашнинг замонавий усуллари, глобал иқлим ўзгариши шароитида селексион муаммоларнинг замонавий-инновацион ечимлари, сув танқислиги шароитида биологик ресурслардан фойдаланиш муаммолари каби йўналишларда ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Таъкидлаш керакки, анжуманнинг биринчи куни долзарб мавзулардаги қизиқарли маърузалар ва мунозараларга бой бўлди. Шунингдек, олис ва яқиндан келган иштирокчилар Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти илмий жамоасига ўзларининг самимий табрик ва тилакларини изҳор қилишди.
Халқаро симпозиум доирасида Республикамиз ва хорижий мамлакатлар илмий тадқиқотчилардан 300 дан ортиқ илмий мақолалар келиб тушди ҳамда уларнинг 200 таси қабул қилинди. Анжуман эртага илмий муассасада давом этади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе