Глобал иқлим ўзгаришига мослашишда илм-фан ва инновациялар муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 15–16-май кунлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида “Замонавий илм-фан ютуқлари, геном ва сув тежовчи технологиялар, ўсимликлар селексияси ва уруғчилик орқали глобал иқлим ўзгаришларига мослашишнинг долзарб муаммолари ва уларнинг ечимлари” мавзусидаги халқаро илмий-техник конференсия бўлиб ўтди.
Мазкур анжуманда маҳаллий ва хорижий олимлар, илмий-тадқиқот муассасалари вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этиб, глобал иқлим ўзгаришлари шароитида қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, геном технологиялари ва селексия йўналишидаги замонавий ёндашувлар юзасидан фикр алмашдилар.
Конференсияда сув тежовчи технологияларни амалиётга кенг жорий этиш, иқлим ўзгаришларига чидамли экин навларини яратиш, уруғчилик тизимини такомиллаштириш ҳамда аграр соҳага инновацион ечимларни татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир якунида институт директори Диёр Жўраев конференсиянинг аҳамияти, халқаро илмий ҳамкорликни кенгайтириш ва аграр соҳада илмий инновацияларни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида интервю берди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе