Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Глобал иқлим ўзгаришига мослашишда илм-фан ва инновациялар муҳокама марказида

Глобал иқлим ўзгаришига мослашишда илм-фан ва инновациялар муҳокама марказида
Аввал хабар берганимиздек, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида “Замонавий илм-фан ютуқлари, геном ва сув тежовчи технологиялар, ўсимликлар селексияси ва уруғчилик орқали глобал иқлим ўзгаришларига мослашишнинг долзарб муаммолари ва уларнинг ечимлари” мавзусидаги халқаро илмий-техник конференсия ўз ишини бошлади. Анжуманнинг очилиш маросимида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Тўхтамурод Отақулов, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шодмон Намозов, Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари Ойбек Омонов, институт лаборатория мудири Шодиёр Хўжаназаров ҳамда хориждан ташриф буюрган олимлар иштирок этди. Тадбир давомида сўз олганлар глобал иқлим ўзгариши шароитида қишлоқ хўжалигида замонавий илм-фан ютуқларини кенг жорий этиш, сув тежовчи технологиялардан самарали фойдаланиш, геном тадқиқотлари, селексия ва уруғчилик соҳасидаги инновацион ёндашувларни ривожлантириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири эканини таъкидладилар. Шунингдек, анжуман халқаро тажриба алмашиш, илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва амалиётга йўналтирилган ечимларни ишлаб чиқиш учун муҳим майдон вазифасини ўташи қайд этилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.