Генетик хилма-хиллик ва халқаро ҳамкорлик — форум иштирокчилари диққат марказида

Форумда панел сессиялар қизғин ўтмоқда. Навбатдаги тақдимот Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти директори Зафаржон Зияев томонидан амалга оширилмоқда. У "Ўсимликлар генетик хилма-хиллигини сақлаш ва Ўзбекистон–Италия ҳамкорлиги истиқболлари" мавзусида маъруза қилмоқда.
Маърузачи ўз чиқишида генетик ресурсларни сақлаш, миллий генбанкни бойитиш ҳамда селексия ишлари учун қимматли ген манбаларини шакллантириш масалаларига алоҳида тўхталди. Шунингдек, иқлим ўзгариши шароитида барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда илмий ёндашувлар муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
— Бугунги кунда ўсимликлар генетик ресурсларини сақлаш билан бирга, улардан селексия ва ишлаб чиқаришда самарали фойдаланиш устувор вазифалардан бирига айланмоқда, — деди Зафаржон Зияев.
Маъруза давомида институт томонидан олиб борилаётган илмий тадқиқотлар, жумладан, генбанкда сақланаётган минглаб намуналар, янги навлар яратиш ҳамда халқаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе