Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Генетик ресурсларни асраш ва сақлаш озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг асосий мезонларидан бири ҳисобланади

Генетик ресурсларни асраш ва сақлаш озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг асосий мезонларидан бири ҳисобланади
Хабарингиз бор, шу кунларда Миллий марказ тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтининг 100 йиллиги муносабати билан “Глобал иқлим ўзгаришлари ва озиқ-овқат хавфсизлигида ўсимликлар генетик ресурсларининг роли” мавзусида халқаро симпозиум бўлиб ўтяпти. Анжуманнинг иккинчи иш куни бугун бевосита Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтининг ўзида бўлиб ўтмоқда. Бугун эрта тонгдан халқаро симпозиум иштирокчилари пойтахтдан Қибрай туманида жойлашган илмий муассасага ташриф буюрдилар. Меҳмонлар дастлаб институтда жойлашган Миллий генбанк билан танишдилар. Шунингдек, дала генбанкидаги ноёб коллексиялар тўғрисида ҳам маълумотларга эга бўлишди. Меҳмонлар Миллий генбанк билан танишар экан, бу ерда ўсимлик ва қишлоқ хўжалик экинларининг нав намуналарининг сақланишини юқори баҳолаб, ушбу ноёб объект ўсимликлар турларини келгуси авлодларга сақлаб етказиш ва бу намуналар асосида янги навларни яратишда муҳим аҳамият касб этишини қайд этдилар. Маълумот учун айтиш керакки, ушбу илмий муассасадаги Миллий генбанкда 44 мингдан зиёд ўсимлик ва қишлоқ хўжалик экинларининг нав намуналари сақланади. Шундан сўнг симпозиум иштирокчилари институтнинг фаоллар залида илмий мунозараларни давом эттирдилар. Мунозараларга иштирокчилар томонидан "Иқлим ўзгариши ва озиқ-овқат хавфсизлиги учун генетик ресурслардан фойдаланиш", "Ғарбий сибирда буғдой етиштиришнинг ҳозирги ҳолатлари ва генетик манбалари", "Ҳиндистонда маданий экинларнинг аждодларини йиғиш, сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш", "Қозоғистон буғдой навларида мослашувчанлик ва ҳосилдорлик билан бўлиқ бўлган кенг генетик омилларни таҳлиллари ҳамда миқдорий баҳолаш натижалари”, “Озиқ-овқат хавфсизлиги ва озиқавийлигини яхшилаш учун экинларнинг генетик хилма-хиллиги” каби мавзуларда маърузалар қилинди. Маърузаларда кўтарилган мавзулар бир-биридан фарқ қилса-да, асосий мақсад бугун бутун дунёда кун тартибидан ўрин олган асосий масала – озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Анжуман иштирокчилари томонидан маърузаларда кўтарилган муаммо ва масалаларнинг ечимлари юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди. Халқаро симпозиум эртага ҳам давом этади. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.