Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ғаллачиликда янги босқич— истиқболли навлар ва илмий ёндашув

Ғаллачиликда янги босқич— истиқболли навлар ва илмий ёндашув
Миллий марказ тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти ҳамда Фарғона вилояти Агрохизматлар маркази ҳамкорлигида ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос, юқори ҳосилдор ва истиқболли буғдой навларини танлаш, уларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш бўйича амалий ишлар бошланди. Ҳамкорлик доирасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ғалла етиштиришнинг 8 қонунияти асосида агротехник тадбирларни тизимли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, уруғ тайёрлаш, экинларни озиқлантириш ва суғориш, касаллик ҳамда зараркунандалардан ҳимоя қилиш, шунингдек, ҳосил сифати ва самарадорлигини таъминлаш жараёнлари илмий ёндашув асосида амалга оширилмоқда. Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.