Фундаментал лойиҳалар “Ўзбекистон-Беларус” халқаро қўшма танловининг 88-тури эълон қилинади

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажариладиган фундаментал лойиҳалар “Ўзбекистон-Беларус” халқаро қўшма танловининг 88-тури қуйидаги фан йўналишлари бўйича эълон қилинади:
Физика, математика ва информатика (Математика, физика, механика фанлари, Ахборотлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш)
Техника фанлари (Техника фанлари);
Кимё ва ер ҳақидаги фанлар (Кимё фанлари, кимёвий технологиялар ва нанотехнологиялар фанлари, Ер тўғрисидаги фанлар);
Тиббиёт ва фармацевтика фанлари (Тиббиёт фанлари, Фармакология ва фармацевтика фанлари);
Қишлоқ хўжалиги ва биология фанлари (Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фанлари);
Биотехнология (Биология ва биотехнология фанлари);
Ижтимоий ва гуманитар фанлар (Филология ва ижтимоий фанлар, Иқтисодиёт фанлари, Ҳуқуқ фанлари, Тарих ва археология фанлари, Педагогика ва психология фанлари).
Танловга тақдим этиладиган илмий лойиҳалар грант.мининноватион.уз – давлат илмий дастурларининг ягона интеллектуал электрон платформаси орқали 2024-йилнинг 13-июнга қадар фақат электрон шаклда қабул қилинади.
Батафсил
Расмий саҳифаларимиз
Wеб-сите Инстаграм Факебоок ЁуТубе