Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Фойдали_тавсия

Фойдали_тавсия
Қиш кунлари хона ичида ўсимликлар етиштириш Қиш кунлари ёруғлик миқдори камаяди, шунинг учун ўсимликларни дераза токчасига ёки ёруғлик яхши тушадиган жойга қўйиш керак. Ёруғлик етарли бўлмаган жойда фитолампалардан фойдаланиш мумкин. Бу махсус лампалар ўсимлик ўсишини рағбатлантиради. Уй шароитида қуйидаги ўсимликларни муваффақиятли етиштириш мумкин: Кўкатлар: Петрушка, укроп, шивит, салат барглари, исмалоқ Сабзавотлар: Помидор (майда навлари), қалампир, бодринг (кичик навлари) Кўчатлар: Лимон, мандарин ёки бошқа ситрус мевалари Ўтлар: Райҳон, ялпиз, орегано каби зиравор ўсимликлар Ўсимлик тури учун мос, озиқ моддаларга бой тупроқ аралашмасини танланаш шарт. Идиш тагида сув оқиб чиқиши учун тешиклар бўлиши керак. Пластик ёки керамик идишлардан фойдаланиш мумкин. Қишда тупроқ тез қуримайди, шунинг учун суғориш миқдорини камайтирилади. Тупроқ қуруқ бўлса, кейин суғорилади. Ҳаддан ташқари суғориш илдизларнинг чиришига олиб келиши мумкин. Ўсимликлар учун мақбул ҳарорат 18-24 °К оралиғида бўлиши керак. Қиш мавсумида уй ичидаги ҳаво қуруқ бўлиши мумкин, шунинг учун ўсимликларни сув пуркагич ёрдамида намлаб туришни унутманг. Ўсимликларни шамоллатиш муҳим, аммо совуқ ҳаво оқими уларга зарар етказиши мумкин, шунинг учун ўсимликларни совуқ дераза ёки эшик яқинига қўймаслик керак. Ўсимликлар қишда секин ўсади, шунинг учун улар ҳафтасига бир марта ёки икки ҳафтада бир марта ўғит билан озиқлантирилади. Бунда органик ёки минерал ўғитлардан фойдаланиш мумкин. Қишда намлик паст бўлганида, ўсимликларга ўргимчак қандаласи ёки бошқа зараркунандалар ҳужум қилиши мумкин. Зараркунандаларга қарши махсус биологик воситалардан фойдаланиш зарур. Агар тўғри парвариш қилсангиз, қиш мавсумида ҳам ўз уйингизда табиий ва фойдали маҳсулотлар етиштиришга муваффақ бўласиз. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.