Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ФОЙДАЛИ_МАСЛАҲАТ

ФОЙДАЛИ_МАСЛАҲАТ
КАМҚОНЛИК ВА ҚУВВАЦИЗЛИККА ТАБИИЙ ДАВО Куз мавсумида, айниқса фасллар алмашадиган айни ойларда инсонларда қуввацизлик, уйқучанлик ошади. Шу билан бирга камқон инсонларда иммунитет ҳам тушиб кетади. Бунга энг яхши дармон дори - қуритилган мевалар. Айниқса узум майизи камқонлик аниқланган беморларга уни ейиш тавсия этилади. Майизни сувини ичиш эса қувватни оширади. Бунинг учун 10 дона майизни пиёлага солиб, устидан 100грам 60 даража иссиқликдаги қайнаган сувни қуйинг. Пиёла устини ёпиб, эрталабгача қолдиринг. Оч қоринга майиз сувини ичиб турсангиз гемоглобин миқдори нормаллашади. Хасталикдан кейин қувватни тиклаш учун майиз, ёнғоқ ва асал аралашмаси тавсия этилади. Тенг миқдорда ёнғоқ ва асални гўштқиймалагичдан ўтказиб, таъбга кўра асал билан аралаштириб оласиз. Нонушта вақти 1-2 чой қошиқдан истеъмол қилиб турсангиз кифоя. ⏩Буйрак касалликларида кунора майиз истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир. Майиз таркибидаги фойдали элементлар пешоб ажралашини фаоллаштиради. Мунтазам майиз истеъмол қилиш оғиз бўшлиғи касалликларида ҳам бартараф этади. Майиз суви эса милк шамоллаши, стоматит яралари ҳамда йўталга ҳам фойдали. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.