Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

фойдали_маълумот

фойдали_маълумот
БОДОМ- ҚИММАТБАҲО ВА СЕРҲОСИЛ ДАРАХТ Бодом – бутасимон мевали ўсимлик. Унинг 40 га яқин тури маълум. Осиё, Шимолий ва Марказий Америка, Европанинг жануби, Кавказортида кенг тарқалган. Бодом ер танламайди, лекин юмшоқ ерларда яхши ўсади, совуққа чидами ўртача, қурғоқчиликка чидамли. Шунинг учун тоғ ёнбағирларида тупроқ эрозиясига қарши ихота дарахтзорлари барпо этишда ҳам экилади. Бир тупидан 60-80 кг ҳосил олинади. Мамлакатимизда Фарғона водийси (умумий бодомзорларнинг 60% и), Сурхондарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида 7 та тури ўстирилади. Академик М. Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ва унинг ҳудудий илмий-тажриба стансияларида бодомнинг "Первенес", "Угам" ва "Малика" нави яратилган бўлиб, улар мамлакатимизнинг Жиззах, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона, Сурхондарё вилоятларида экиш учун тавсия қилинган. Бугунги кунда юртимизда етиштирилаётган бодом маҳсулоти Озарбайжон, Арманистон, Афғонистон, Беларус Республикаси, Буюк Британия, Германия, Грузия, Ҳиндистон, Эрон, Испания, Италия, Қозоғистон, Хитой, Қирғиз Республикаси, Латвия, Монголия, Нидерландия, БАА, Россия, Саудия Арабистони, Тожикистон, Туркманистон, Туркия ва Франсия каби мамлакатларга экспорт қилинмоқда. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.