Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Фойдали #Беҳи

Фойдали #Беҳи
Беҳи асосан консервабоп мева ҳисобланади. Аммо, Ўзбекистонда етиштирилаётган кўпчилик беҳи навлари мевалари “десерт” сифатида ҳам истеъмол қилинади. Беҳи энг қадимий ўсимликлардан бири бўлиб, республикамиз вилоятларида экилиб, парвариш қилиниб келинмоқда. Ўзбекистонда беҳи дарахти дарё сатҳидан 360-1000 м баландликда жойлашган суғориладиган ерларда яхши ўсади, денгиз сатҳидан 1100-1400 м баландликда вегетация даври қисқалиги учун беҳизорлар барпо қилишда асосан тез пишувчи навлар экиш тавсия қилинади. Беҳи дарахтини ер устки қисмлари тана (штамб), марказий шох, ўсувчи шох, она шохлар ва тартиб шохлардан иборат. У бута ва дарахт ҳолида ўсади, бўйи 1,5 м дан 8 м гача етади. Кўп илдиз бачки чиқаради. Новда, куртаклари ва барг банди тук билан қопланган. Гуллари кўпинча якка-якка жойлашган бўлади, ранги оқ ёки оч пушти рангда ва йирик бўлади. Беҳи кеч гуллайди, шу сабабли баҳорги қисқа муддатли совуқ мева куртакларига унча зарар келтирмайди. У олма ва нокка нисбатан тез 2-3 йилда ҳосилга киради. Беҳи қурғоқчиликка чидамли, олма ва нокка нисбатан иссиққа кўпроқ талабчан, совуққа ҳам нисбатан бардошли (-27 даража) ҳисобланади. Ўта паст (-30 даража) ҳароратда мева куртаклари, бир йиллик ва қариган эски шохлари зарарланади. Беҳи дарахти ўсиши ва ривожланиши бошқа дарахтлардан фарқ қилади, яъни, қуёш чиқиши ва ботишига қараб, айланиб (спирал ҳолида) ўсади. Беҳи ўсимлиги иссиққа талабчан. Унинг яхши ўсиб ривожланиши ҳамда мева куртакларининг шаклланиши учун ўртача оптимал ҳарорат 15-20 даража ҳисобланади. Беҳи эрта ҳосилга киради ва 35-40 йилгача мўл ҳосил беради, 50-60 йилгача умр кўради КАСАЛЛИК ВА ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ олма қурти, монилиоз касаллиги. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.