Фойдали

ЭРТАКИ КАРТОШКА УРУҒИНИ ЭКИШГА ТАЙЁРЛАШ
Уруғлик учун туганаклар уч хилга ажратилади:
▪25-50 г,
▪50-90 г,
▪90 г ва ундан катта туганаклар кўзларини жойлашишига қараб иккига бўлиб экилади.
эртаки картошка пишишини тезлаштирадиган ва ҳосилдорлигини оширадиган самарали усуллардан бири, картошка туганакларини ёруғ хоналарда (қоронғуда туганакларнинг пиндиги нимжон ва нозик унади) 12-13К да,
▫тезпишар навларини 20-25 кунда
▫ўртапишарларини 30-35 кунда ундиришдан иборатдир.
эртаки картошка уруғини ундириш даврида ҳароратни 8-10 кун мобайнида 18-20К гача ошириб, сўнг 2-3 соат мобайнида 30-35К гача кўтариш ижобий натижа беради.
Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ