Фойдали

ЧИГИТ ЭКИШ УЧУН ПУШТА ОЛИШ
Чигитни пуштага экиш ҳайдов қатламида тупроқ зичлигини узоқ вақт мақбул ҳолатда сақланиб туришини таъминлайди. Бундай технологияда тупроқнинг устки қисмидаги ҳарорат чигит текис ерга экилганига нисбатан 1,0-3,0 даража юқори бўлади.
Чигитлар барвақт униб чиқади, пахта ҳосили ошади.
Пушта олиш учун шўрланмаган, кам ва ўртача шўрланган, лекин шўри яхши ювилган текис майдонлар танланади.
Кузги шудгор 30-40 см чуқурликда ўтказилади.
Ҳайдалган ер юзасининг ҳолатиги қараб пушталарнинг тўғри чиқиши учун бегона ўтлар илдизларидан тозаланади, ер сатҳи механизмлар билан сифатли текисланади ва молаланади.
Сўнгра чигит экиш йўналишига қараб ГХ-4 типидаги пушта олғичлар ёрдамида қатор оралиғи 60 см ёки 90 см, баландлиги мос равишда 16-18 см ва 25-30 см бўлган пушталар олинади.
Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ