Фото_факт

⌛ Миллий марказ тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти томонидан Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги “Булоқбоши” МФЙ ҳудудида 22 та аҳоли томорқасида кичик грант лойиҳалар доирасида “хонадонбай” илмий-тадқиқотлар ўтказилаётгани ҳақида расмий саҳифаларимизга маълумотлар бериб боряпмиз.
Аҳоли томорқаларига биринчи экин сифатида картошканинг институт олимлари томонидан яратилган “Ўзбекистон қизили” ва “Тошкент эртакиси” навлари экилган.
Лойиҳа иштирокчиларидан бири бўлган Муҳаммадали Жакбаров бизга томорқасида олимлар билан амалга оширилаётган жараёнлар акс этувчи суратлар жўнатиб туради. Картошка униб чиқиб, эндигина қатори билиниб қолган пайтдаги ҳолатни суратга олиб бизга жўнатганди. Муҳаммадали Жакбаров бугун ҳам кайфияти чоғ ҳолда яна бир сурат жўнатди. Суратлардаги фарқдан англаш мумкинки, олимлар билан ҳамкорлик ўзининг ижобий натижасини бермоқда.
Бизни кузатиб боринг. Олимларимиз ўтказаётган “хонадонбай” илмий лойиҳаларнинг кейинги босқичлари ҳақида ҳам маълумотлар бериб борамиз.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе