Форумда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов тадбир қатнашчиларини қутлаб нутқ сўзлади.

"Илм, фан ва инновацияларни қишлоқ хўжалигига татбиқ этишда аёлларнинг сони ва ўрни тобора ортиб бормоқда. Аграр соҳада таълим олаётган, илмий-тадқиқот олиб бораётган олима аёллар салмоғи ҳам ўсиб бораётганини таъкидлашим ўринли. Бугун қишлоқ хўжалиги илмий муассасаларида тадқиқот олиб бораётган олимларнинг 40 фоизга яқинини хотин-қизлар ташкил этади. Пахтачилик, сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик ҳамда ғаллачилик, шоличилик йўналишларида олима аёлларимиз сезиларни натижаларни қўлга киритганини эътироф этисак ўринли бўлади. Айни вақтда Миллий марказ тизимида 40 нафар фан доктори илмий даражасига эга олималаримиз фаолият юритади. Бу форумда кўтариладиган масалалар айнан аёл-қизларимизни илм-фанга, янгиликлар яратишга бўлган ҳаракатларини ривожлантиришга хизмат қилади. Уларнинг сони янада ошади. Мен форум қатнашчиларига омад тилайман!" - деди Шуҳрат Отажонов.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе