Форум #шолиетиштириш #органигдеҳқончилик

Форум доирасида Шоличилик илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими Муҳаммад Эргашев сўзга чиқиб, шолипояларда ўрдак боқишнинг бегона ўтларнинг сонига ва шоли ҳосилдорлигига таъсири ҳақида тўлиқ маълумот бериб ўтди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, шоли майдонларида ўрдак боқиш технологияси ижобий таъсир кўрсатиб, шолипояларда бегона ўтларнинг сонини 6-15 донагача камайишига олиб келади ва натижада шоли навларидан гектарига 2,7 сентнер қўшимча ҳосил ҳамда гектарига 180 кг ўрдак гўшти олишга эришилади. Шунинг учун шоли экилган майдонларда ўрдак боқиш агротехникасини ишлаб чиқиш аҳамиятли ҳисобланади.
Обуна бўлинг:
WWW /ТЕЛЕГРАМ /ФАКЕБООК
ЁУТУБЕ /ИНСТАГРАМ