Фирибгарлардан огоҳ бўлинг!

Шу кунларда вазирлик, идора ва ташкилот раҳбарлари номидан сохта Телеграм аккаунтлар очилиб, улар орқали тизим ташкилотлари раҳбарлари, ходимларига турли хил мазмундаги хабарлар тарқатилаётган ҳолатлари кўп кузатилмоқда.
Айрим ҳолатларда ходимларга гўёки шахсий маълумотлар ноқонуний тарқатилгани юзасидан ички текширув ўтказилаётгани, яқин вақт ичида ўзини масъул ташкилот ходими сифатида таништирувчи шахс боғланиб саволлар бериши ҳақида асоссиз хабарлар юборилгани қайд этилмоқда.
⏳ Шу боис Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилот раҳбар-ходимларидан ижтимоий тармоқлар орқали келаётган, расмий гуруҳларга алоқадор бўлмаган мурожаат ёки топшириқларга эҳтиёткорлик билан ёндашиш, уларнинг ҳаққонийлигини текширмасдан ишонмаслик ҳамда шубҳали аккаунтларга нисбатан ҳушёрликни кучайтириб, шахсий ёки хизматга оид маълумотларни тақдим этмасликни сўраймиз.
Унутманг, ахборот хавфсизлиги ва огоҳлик — фирибгарликнинг олдини олишнинг энг муҳим омилларидан биридир.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм