Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Феврал ойида интенсив боғларда амалга ошириладиган асосий агротехник тадбирлар

Феврал ойида интенсив боғларда амалга ошириладиган асосий агротехник тадбирлар
Феврал ойи интенсив боғларни баҳор мавсумига тайёрлашда муҳим давр ҳисобланади. Бу пайтда боғбонлар ҳосилдорликни ошириш ва дарахтларнинг соғлом ўсишини таъминлаш учун бир қатор агротехник тадбирларни амалга оширади. Дарахтларга шакл бериш Қишки кесиш - ҳосилдорликни ошириш ва дарахтларнинг соғлом ўсишини таъминлаш учун муҳим. Қуруқ ва касалланган шохларни олиб ташлаш - боғда ҳаво алмашинувини яхшилайди ва касалликларнинг олдини олади. Зараркунандалар ва касалликларга қарши чоралар Ҳимоя воситалари билан ишлов бериш - зараркунандалар ва касалликларга қарши махсус препаратлар қўлланилади. Дарахт танасига оҳакли эритма суриш зараркунандалардан ҳимоя қилишдаги яхши тадбирлардан саналади. Тупроқни озиқлантириш (ўғитлаш) Фосфор ва калийли ўғитлар - дарахт илдиз тизимини мустаҳкамлаш учун қўлланилади. Органик ўғитлар - гумус ва компост воситасида тупроқ унумдорлигини ошириш муҳим. Томчилатиб суғориш тизимини текшириш ва тайёрлаш Қиш даврида музлаб голган қувурларни текшириш ва зарур ҳолда талмирлаш. Ерни намлик билан таъминлаш учун суғориш тизимини тайёр ҳолатга келтириш. Янги кўчатлар экиш ва боғни кенгайтириш Феврал ойи интенсив боғларни кенгайтириш ва янги ко чатлар экиш учун қулай давр ҳисобланади. Ҳосилдорлик юқори болган, касалликларга чидамли кўчатлар танлаб олинади. Феврал ойида амалга оширилган бу ишлар боғларнинг келгуси ҳосилдорлигига катта таъсир кўрсатади. Ҳар бир жараённи ўз вақтида ва меъёрида бажариш интенсив боғларнинг самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.