Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Фермерларга дизел учун 2 миллион сўмгача субсидия ажратилади

Фермерларга дизел учун 2 миллион сўмгача субсидия ажратилади
Адлия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан биржа савдолари орқали харид қилинган дизел ёқилғиси қийматининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни (рўйхат рақами 3912, 2026-йил 29-июл) давлат рўйхатидан ўтказди. Эндиликда пахта ва буғдой етиштирувчи фермерлар 2026-йил 1-апрелдан 1-июлгача биржа савдолари орқали харид қилган дизел ёқилғиси нархи 1 тоннаси учун 13 млн сўмдан қиммат бўлса, ошган сумманинг 2 млн сўмгача бўлган қисмини давлат субсидия сифатида қоплайди. Бунинг учун алоҳида ариза топшириш талаб этилмайди – субсидия проактив, яъни автоматик тартибда ажратилади. Субсидия олиш учун: дизел ёқилғиси фақат биржа савдолари орқали харид қилинган бўлиши; фермернинг экин майдонлари ва экин турлари Агропортал тизимига киритилган бўлиши; харид қилинган дизел ёқилғиси агротехнологик харитада белгиланган апрел-июн ойларидаги агротехник ишлар учун ишлатилган бўлиши керак. ⏰ Субсидия миқдори Агропортал маълумотлари асосида автоматик ҳисобланади. Ҳисобланган маблағлар Агентлик томонидан фермернинг тижорат банкидаги махсус ҳисобварағига 3 иш куни ичида ўтказилади. Агар техник носозлик ёки маълумотлар алмашинувидаги узилиш сабабли фермер ҳақидаги маълумотлар Агентликка етиб бормаса, у Агенликка ёзма равишда ёки Агропортал орқали электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.