Фермерлар ва ғаллакорлар учун тавсиянома ишлаб чиқилди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази олимлари томонидан "Кузги бошоқли дон экинларини ноябр ойида парваришлашда амалга оширилиши лозим бўлган агротехник тадбирлар тўғрисида илмий тавсиялар" ишлаб чиқилди.
Мазкур қўлланма кузги бошоқли экинларни самарали парваришлаш, ҳосилдорликни ошириш ва замонавий агротехник тадбирларни тўғри ташкил этишга йўналтирилган. Хусусан, мазкур тавсияномада кузги бошоқли дон экинларини ноябр ойида парваришлашда амалга оширилиши лозим бўлган агротехник тадбирлар тўғрисида илмий кўрсатмалар берилган.
Мазкур тавсиянома ғаллачилик соҳасида фаолият кўрсатаётган мутахассислар, ғаллачилик кластерлари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари учун мўлжалланган.
Тавсияномани электрон шакли билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://online.pubhtml5.com/pcipf/xseh/
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм