"Федерал илмий марказ" Бутунроссия мойли ўсимликлар илмий-тадқиқот институтига ташриф

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходимларидан иборат бўлган делегация аъзоларини институт директори вазифасини бажарувчи, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Константин Георгиевич Баблоев бошчилигидаги марказнинг илмий жамоаси кутиб олди. Делегатлар молекуляр-генетик тадқиқотлар лабораторияси ва биокимё лабораторияларига ташриф буюришди.
Шунингдек, марказ ходимлари билан биргаликда умумий масалалар бўйича йиғилиш ўтказишар экан, унда илмий ташкилотлар ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Марказ олимлари қорақалпоғистонлик илмий-тадқиқодчиларнинг эришган ютуқларни юқори баҳолаб, жанубий ҳудудларда ёғли ўсимликларни етиштириш муҳимлигини, шунингдек, ВНИИМК томонидан етиштирилган нав ва дурагайларнинг ўзига хос хусусиятларини, уларни намлик кам бўлган шароитларда етиштиришга мослаштириш натижасида юқори ҳосил беришини таъкидладилар.
Томонлар мойли ўсимликларнинг турли тупроқ-иқлим шароитларига юқори даражада мослашувчан навлари ва дурагайларини яратиш ҳамда Қорақалпоғистонда селексия ишланмаларини жорий этиш имконини берадиган тажриба алмашиш билан биргаликда илмий-тадқиқотлар олиб бориш муҳимлигини таъкидладилар.
Учрашув якунида ҳамкорликда илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш тўғрисида икки томонлама шартнома имзоланди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм