Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ФАХР

ФАХР
Давлат байроғи — миллий ғурур тимсоли Бугун Миллий марказда 18-ноябр — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан маънавий-маърифий руҳдаги давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Марказ раҳбарияти ва ходимлари иштирок этиб, байроғимиз тарихи ҳамда унинг рангларида мужассам бўлган маъно ва рамзлар ҳақида фикр алмашишди. Давра суҳбати давомида иштирокчилар Давлат байроғи ҳар бир юрт фуқароси учун ғурур ва ифтихор манбаи эканини алоҳида таъкидлашди. Улар байроқ — Ватанга садоқат, бирдамлик ва тинчлик тимсоли сифатида ҳар биримиз қалбида мустаҳкам ўрин эгаллашини айтиб ўтишди. Шунингдек, байроғимизнинг халқаро майдонларда баланд ҳилпираши — юртимиз тараққиёти ва жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузининг ёрқин ифодаси экани қайд этилди. Тадбир сўнгида қатнашчилар миллий рамзларимизни ҳурмат қилиш, келажак авлодлар онгида Ватанга муҳаббат ва фахр туйғусини мустаҳкамлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиз эканини таъкидлаб ўтишди. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.