Фавқулодда ҳолатга тайёр бўлиш — ҳаётни асрашдир

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида бугун фуқароларнинг фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини оширишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ҳамда мутахассислар иштирокида ташкил этилди. Унда Марказ ходимларига ёнғин, зилзила, сув тошқини каби фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик қоидалари, биринчи ёрдам кўрсатиш усуллари ва тезкор эвакуация тартиблари ҳақида амалий ва назарий билимлар берилди.
Маълумотларга бой, интерактив тарзда ўтган машғулот давомида фуқаролар ўзлари учун янги ва фойдали билимларни эгаллашди. Махсус кўргазмалар, хавфсизлик бўйича кўргазмали материаллар ва видеороликлар орқали мавзунинг аҳамияти янада чуқур ёритилди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларининг саволларига батафсил жавоблар олдилар ва кундалик ҳаётда хавфсизликка доир қоидаларни унутмаслик зарурлиги яна бир бор таъкидланди.
Бундай тадбирлар фуқароларнинг огоҳлиги, ҳушёрлигини ошириш ва фавқулодда ҳолатларда тезкор ва тўғри қарор қабул қилишига замин яратади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе