Фаргона_ноябр

Япониянинг "Санктуарй" ва "ДС Дроне Счоол Осака" компаниялари билан ҳамкорлик ўрнатилмоқда...
Бугун 23-ноябр куни Фарғона вилоят Агрохизматлар марказининг маъмурий биносида Япониянинг Санктуарй ва ДС Дроне Счоол Осака компаниялари директори Уемура Масатони билан учрашув бўлиб ўтди.
Қизғин кечган учрашувда марказ директор ўринбосари А.Зулунов ва мутахассис С.Абдукаримовлар Жаноб Уемура Масатони билан “ақлли” қишлоқ хўжалиги тизимини жорий этиш, тизимга ахборот технологияларини жорий этган ҳолда дронлар билан тасвирга олиш орқали қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштириш ҳамда экинларни парваришлаш ишлари самарадорлигини ошириш, дронлар ёрдамида экинларни кимёвий ўғитлашни йўлга қўйиш каби масалалар бўйича ўзаро фикр алмашиб, ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олдилар.
Бизни кузатишда давом этинг!
Телеграм | Wеб сите | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе