ФАО:"Туркия ва Марказий Осиёда қишлоқ аёлларининг фаол иштироки ва имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси ишга тушади

Бугун БМТнинг Озиқ-овқат хавфсизлиги ташкилоти (ФАО)нинг Туркия ва Марказий Осиё фаоллари онлине мулақоти бўлиб ўтиди. Унда қишлоқ хўжалиги соҳаларида фаолият юритувчи туркий халқлар аёлларини қўллаб-қувватлаш, илмий ва амалий тажрибаларини ошириш борасида янги дастур ишга туширилиши ҳақида сўз борди.
Ушбу лойиҳа қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятлардан фойдаланишини осонлаштириш ва шу асосда ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган.
Видеоконференс-алоқа шаклида ўтган муҳокамаларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигидан лойиҳа миллий координатори, Билим ва инновациялар Миллий маркази бўлим бошлиғи ўринбосари Набира Джумабаева иштирок этди.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
Веб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе