Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ФАОдаги халқаро учрашувда Ўзбекистон тажрибаси тақдим этилди

ФАОдаги халқаро учрашувда Ўзбекистон тажрибаси тақдим этилди
Рим шаҳрида, ФАО штаб-квартирасида “ССТК ас а каталйст фор Агрифоод Сйстем Трансформатион: коммитменц, аппроачес анд эхпериенкес фром тҳе коунтриес” (“Агроозик-овқат тизимларини трансформация қилишда Жануб–Жануб ва уч томонлама ҳамкорликнинг роли: мамлакатларнинг мажбуриятлари, ёндашувлари ва тажрибалари”) мавзусида вазирлар даражасидаги анжуман бўлиб ўтди. Тадбирда ФАО Бош директори Цüй Дунъюй, Хитой ва Иордания қишлоқ хўжалиги вазирлари, шунингдек, бир қатор давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ўз маърузасида Жануб–Жануб ва уч томонлама ҳамкорликни инновация, билим ва инсон капиталига асосланган ҳамкорлик экотизими сифатида ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, вазир қишлоқ хўжалигида “яшил иқтисодиёт” тамойилларини жорий этиш, карбон бозори (карбон маркет)ни шакллантириш ва ривожлантириш бўйича Ўзбекистоннинг ташаббусларини тақдим этди. Унинг сўзларига кўра, ушбу йўналиш фермерлар учун янги иқтисодий имкониятлар яратади ҳамда иқлим ўзгаришига мослашиш жараёнларини тезлаштиради. Учрашув Ўзбекистоннинг ФАО билан стратегик шериклигини мустаҳкамлаш, шунингдек, Жануб–Жануб ва уч томонлама ҳамкорликдаги фаол иштирокини кучайтириш йўлида муҳим қадам бўлди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.