Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

эзгулик

эзгулик
Хайр-саховат — инсон зийнати Яхшилик қилиш, ночорларга мурувват кўрсатиш, ўксик дилларга қувонч улашишни юртдошларимиз ўзлари учун зийнат, деб билишади. Янги йил байрами арафасида қалби эзгуликка тўла юртдошларимиз тақдир тақазосига кўра байрамни оила даврасидан узоқда нишонлаётган инсонларнинг кўнглини кўтариш мақсадида совғалар улашмоқда. Байрам арафасида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти жамоаси ҳам пойтахтимизда жойлашган Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида бўлиб, бу ерда даволанаётган болажонларга совғалар улашди. Ширин сўз асл шифо дейишади халқимиз. Эътибордан, қувончдан болажонларнинг кўнгли тоғдек ўсди. Зотан, хайр-саховат халқимизга хос фазилатдир. Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.