Эслатма

Жорий йилнинг 4 август куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистонда мева-сабзавотчилик ИИ Форуми ўтказилади.
Форумда Ўзбекистоннинг мева-сабзавотчилик соҳасидаги фермерлар, қайта ишловчилар, экспортчилар, маҳаллий ва халқаро экспертлар, корхоналар ва ОАВларининг вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Форумда қуйидаги долзарб мавзуларда презентасия ва муҳокамалар ўтказилиши режалаштирилган:
-Сингапур, Германия, Корея, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Қатар ва Қувайт давлатлари бозорларига қандай экспорт қилиш мумкин?
-ШиринМева агробизнес мобил иловаси тақдимоти;
-Тадбиркорларнинг ўзаро Б2Б учрашувлари;
-ШиринМева агробизнес журнали фаолияти;
-Чет эллик импортчиларнинг ўзбек мева-сабзавот бозори;
-Мева ва сабзавот экинлари маҳаллий навларини етиштириш;
-Анорчилар Ассосиасияси ташкил топиши ва фаолияти;
-Мева-сабзавотчилик соҳасининг бугунги ҳолати ва истиқболлари.
Форумни ўтказиб юборманг!
Мурожаат учун тел.: +998902747787