Эскича ёндашувлардан воз кечиш вақти келди

Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида юқори натижаларга эришиш учун замон билан ҳамнафас бўлиш, илм-фан ютуқлари ва инновацион агротехнологияларни амалиётга кенг жорий этиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим.
Қишлоқ хўжалиги вазири, академик Иброҳим Абдураҳмоновнинг таъкидлашича, бугунги кунда янгиликларни жорий этишдан қўрқмаслик керак. Аксинча, кечаги тажрибаларни таҳлил қилиб, йўл қўйилган хатолардан сабоқ чиқариш ва эртанги натижа учун бугунги кун талаблари асосида ишлаш лозим.
"Мозийга назар солиб, ундан хулоса чиқариш керак. Аммо кечаги усуллар билан бугунги натижани кутиб бўлмайди. Қишлоқ хўжалиги доимий изланиш, янгиланиш ва илмий ёндашувни талаб қилади", — дея таъкидлади вазир.
Бугунги кун нафаси билан яшаган, илм-фан ва инновацияларни ўз фаолиятига татбиқ этган фермергина эртанги куннинг мўл ва баракали ҳосилига эриша олади.
Батафсил – видеода.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм