Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

Эронлик мутахассислар билан илмий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Эронлик мутахассислар билан илмий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Эрон Қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчилар уюшмаси (АТМАК) раиси Ҳамид Реза Нами бошчилигидаги делегация “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти”га ташриф буюрди.

Ташриф давомида меҳмонлар институт олимлари томонидан амалга оширилган илмий-тадқиқот ишлари, яратилган инновацион ишланмалар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатлари билан яқиндан танишдилар.

Учрашувда икки томонлама илмий ва амалий ҳамкорлик истиқболлари, қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш, ҳамда илмий-техник тажриба алмашиш масалалари юзасидан келишувга эришилди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.