Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Эркин Қарақалпақстан” газетасида пахтачиликда юқори ҳосилдорликнинг 8 қонунияти ҳақида мақола чоп этилди

Эркин Қарақалпақстан” газетасида пахтачиликда юқори ҳосилдорликнинг 8 қонунияти ҳақида мақола чоп этилди
“Эркин Қарақалпақстан” газетасининг навбатдаги сонида Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Бекмурат Турдишевнинг пахтачиликда юқори ҳосилдорликка эришишнинг 8 қонунияти ҳақида “Пахташылықта инновациялық жаналаныўлар” сарлавҳали мақоласи чоп этилди. Мақолада Қорақалпоғистон шароитида пахтадан юқори ва сифатли ҳосил олишда илмий ёндашув, замонавий агротехнологияларни жорий этиш, илмий ютуқларни ишлаб чиқариш амалиёти билан уйғунлаштириш ҳамда фермер хўжаликларининг иқтисодий манфаатдорлигини ошириш масалалари ёритилган. Жумладан, ҳудудда маҳаллий навлар билан бир қаторда хорижий селексияга оид ғўза навлари ҳам етиштирилаётгани қайд этилган. Турли навларни ишлаб чиқариш шароитида синаш, уларнинг тупроқ-иқлим шароитига мослашуви, ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлик кўрсаткичларини ўрганиш пахтачиликда юқори натижаларга эришишнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида кўрсатилган. Шунингдек, ғўзанинг озиқланиш режими, макро ва микроелементлардан самарали фойдаланиш, ўсимликнинг физиологик ҳолатини кузатиш ҳамда агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишнинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилган. Мақолада қишлоқ хўжалиги вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов томонидан қорақалпоғистонлик фермерлар иштирокида ўтказилган семинарларда пахтачиликда юқори ҳосилдорликка эришишнинг 8 қонуниятининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти чуқур тушунтирилгани ҳам қайд этилган. Таъкидланганидек, мазкур қонуниятларни амалиётга тўғри татбиқ этиш, замонавий агротехнологиялардан самарали фойдаланиш ва илмий тавсияларга амал қилиш фермерларнинг пахтачиликда юқори ва сифатли ҳосил етиштиришида муҳим аҳамият касб этади. Шу тамойиллар асосида “Пахташıлıқта жоқарı зüраäтлиликке қарай: ҳáр бир фермер орıнлаwı шáрт болǵан 8 қаǵıйда” номли методик қўлланма ҳам тайёрланган. Унда фермерлар эътиборидан четда қолмаслиги лозим бўлган асосий агротехник талаблар жамланган. Батафсил ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин: https://online.pubhtml5.com/ivfzl/qtwz/ Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.