Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Энг муҳим ютуқларимиз ҳақида сўз юритганда, азм-у шижоатли спортчиларимизнинг нуфузли халқаро мусобақаларда эришган ғалабаларини мамнуният билан таъкидлаш ўринлидир”,

Энг муҳим ютуқларимиз ҳақида сўз юритганда, азм-у шижоатли спортчиларимизнинг нуфузли халқаро мусобақаларда эришган ғалабаларини мамнуният билан таъкидлаш ўринлидир”,
– деди давлатимиз раҳбари. Аввало, Ўзбекистон футболи учун 2025-йил чинакам тарихий йил бўлди. Миллий терма жамоамиз илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Моҳир шахматчиларимиз жаҳон кубогида муносиб иштирок этди. Айниқса, навқирон гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдоров жаҳон кубогининг энг ёш соҳиби бўлгани барчамизга юксак ғурур бағишлайди. Ўтган ҳафтада 9-17 ёшли шахматчилар ўртасида рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионатида юртимиз вакиллари 5 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Жасорат ва матонат соҳиби бўлган спортчиларимиз бу йилги ёшлар ўртасидаги Параосиё ўйинларида 125 та олтин, 77 та кумуш ва 52 бронза медалини қўлга киритиб, иштирокчи давлатлар орасида энг юқори натижани қайд этди. Факебоок|Инстаграм|Х

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.