Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Экологик тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришдаги тадқиқотлар

Экологик тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришдаги тадқиқотлар
Биологик (микробиологик) препаратлар экологик тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг асосий омилларидан бири бўлиб, аҳоли ва атроф муҳит учун хавфсиз, тупроқ унумдорлигини тиклашга, ризосфера микроорганизмларини ривожланишига, тупроқ ва ўсимликка полифунксионал таъсир механизмига эга. Гиббереллин кислота (ГА) ва Индолил сирка кислотаси (ИАА) қишлоқ хўжалиги экинларининг ривожланишини кучайтирувчи, ҳосилнинг йириклашишини таъминловчи фитогормонлар бўлиб, тупроқ микроорганизмлари, ризосфера бактериялари, микромицетлар ва сут ачитувчи бактерияларнинг асосий хусусиятларидан биридир. Фитогормонлар ўсимликларни ўсишини стимуллайди ва ривожланишини кучайтиради. Бундан ташқари, микроорганизмлар оқсил, аминокислоталар, витаминлар ва турли ферментларни синтезлаб, ўсимликларнинг хусусан, ғўзанинг моддалар алмашинувини жадаллаштиради, қўшимча озуқа билан таъминлайди. Биопрепарат билан ишлов берилганда ғўзанинг шоналаши ва кўсак ҳосил бўлиши жадаллашади. Микроорганизмлар ўсимликларни микро ва макроелементларни ўзлаштиришига ердам беради. Антиоксидант моддалар ўсимликларни оксидланиш стрессидан ҳимоя қилади. Биостимуляторлар ўсимликларни ўсишини рағбатлантиришдан ташқари шўрланган стресс шароитга чидамлилигини оширади. Бундан ташқари мироорганизларнинг метаболитлари ўсимликларнинг иммун тизимини ҳам рағбатлантириб турли зараркунандалар ва касалликларга қарши ҳимоя реаксиясини кучайтиради. Шўрланган тупроқ ремедиациясида - турли тузлар билан зарарланган тупроқни қайта тиклашда ва ҳосилдорликни оширишда микроорганизмлар энг муҳим ўринни эгаллайдилар. Ўзбекистон Фанлар Академияси Микробиология институтининг Пробиотиклар микробиологияси ва биотехнологияси лабораторияси мудири, биология фанлари номзоди Гўзал Қутлиева ҳам айни йўналишда тадқиқотлар ўтказмоқда. Юқоридаги видеода тадқиқот ўтказишда бевосита иштирок этган Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг Қашқадарё вилоятидаги илмий-тажриба стансияси лаборатория мудири Жамшид Абдуллаев тадқиқот натижалари хусусида фикр билдирган. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.