Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Экинларнинг иқлимга мос янги навларини яратиш давр талаби

Экинларнинг иқлимга мос янги навларини яратиш давр талаби
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Миллий марказ тизимидаги Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти томонидан лалми ерларда қишлоқ хўжалик экинларининг қурғоқчилик ва иссиқликка чидамли янги навларини яратиш ва етиштиришга оид илмий тадқиқотлар бўйича давра суҳбати ўтказилди. Суҳбатда, экинларнинг глобал иқлим ўзгаришларига мослашувчан ва ташқи муҳитнинг стресс омилларига чидамли янги навларини яратиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, экинларни етиштиришда тупроқ деградацияси ва эрозияни олдини олиш учун янги ресурстежамкор агротехнологияларни жорий қилиш, институтда ишлаб чиқилган илмий ишланмаларни кенг қўллаш, лалми ерларга мос янги экин турларини киритиш ва яйловлар биохилма-хиллигини сақлаш борасидаги илмий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, халқаро илмий лойиҳаларни амалга ошириш, ёш кадрларни хорижий олийгоҳларда таълим олишга юбориш бўйича келишувларга эришилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.