Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Эфиопиянинг расмий ахборот агентлиги — Этҳиопиан Неwс Агенкй (ЭНА) ўз расмий сайтида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг фикрлари келтирилган махсус мақола…

Эфиопиянинг расмий ахборот агентлиги — Этҳиопиан Неwс Агенкй (ЭНА) ўз расмий сайтида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг фикрлари келтирилган махсус мақола…
чоп этди. Материалда вазирнинг 27–29-июл кунлари Аддис-Абеба шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг Озиқ-овқат тизимлари бўйича Иккинчи умумжаҳон саммити (УНФСС+4) даги иштироки ёритилган. Мақолада Иброҳим Абдураҳмоновнинг барқарор озиқ-овқат тизимларини яратишда, ҳосилдорликни оширишда ва иқлим ўзгариши шароитида ақлли қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда глобал ҳамкорлик ва илмий ёндашув зарурлиги ҳақидаги баёнотларига алоҳида эътибор қаратилган. “Бугунги кунда янги технологиялар, самарали логистика, маркетинг ва озиқ-овқат тақсимотини йўлга қўйиш ҳар бир давлат учун муҳим вазифа бўлиб қолди. Ўзбекистон ҳам бу борада фаол ташаббускор,” — дея таъкидлайди вазир. Иқлим ўзгариши, сув танқислиги ва ҳароратнинг кўтарилиши каби омиллар Марказий Осиёда аграр соҳанинг замонавий ечимлар асосида ривожланишини талаб қилаётгани қайд этилган. Мақола билан қуйидаги ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин: https://www.ena.et/web/eng/w/eng_7068483 Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.