Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Душанба – илғор хорижий тақдимотлар куни

Душанба – илғор хорижий тақдимотлар куни
Энди Миллий марказда ҳафтанинг ҳар душанба куни “Илғор хорижий тақдимотлар куни” сифатида семинарлар ўтказилади. Бу ҳақида бугун Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов маълум қилди. – Бунда тизимдаги илмий-тадқиқот институтларидан хорижий илмий муассасаларга ҳамкорлик доирасида тажриба орттиришга бориб келган илмий ходимлар ёки делегациялар сафар давомида орттирган билим ва кўникмаларини, янгиликларни тизимдаги барча илмий жамоаларга улашади. Кўзланган мақсад, кўрган нарса кўрилган жойида қолиши эмас, аксинча озгина бўлсада, четда орттирилган янгилик ва билимлар мамлакатимиз аграр соҳаси илм-фанига хизмат қилишидир, – деди Ш. Отажонов Директор ўринбосари Бунёд Мамараҳимов эса ходимлардаги ижро интизоми ва илмий муассасалар билан ишлаш механизмлари ҳақида ўз муносабатини билдириб, ҳисоботларини ўрганишда шаффофликни таъминлаш мақсадида экспертлар гуруҳини ташкил этиш масаласини илгари сурди. Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.