Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Дунёда раҳбарлар танқис, аммо Ўзбекистонда буюк етакчи бор” — Грузия Бош вазири

Дунёда раҳбарлар танқис, аммо Ўзбекистонда буюк етакчи бор” — Грузия Бош вазири
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Грузияга амалга оширган тарихий ташрифи якунланди. Давлат раҳбарини аеропортда кузатиш чоғида журналист Жаҳонгир Олимов Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзедан эксклюзив интервю олди. Ираклий Кобахидзе олий даражадаги музокаралар ҳамда уларнинг натижаларига тўхталди. Ҳукумат раҳбари, шунингдек, глобал миқёсда сиёсий етакчилар танқислиги кузатилаётган бир пайтда, Ўзбекистон буюк раҳбарга эга эканини алоҳида таъкидлади. “Дунёда раҳбарлар танқислиги бор, аммо Ўзбекистонда буюк бир етакчи бор. У Ўзбекистонни ривожлантиришга тўлиқ ўзини бағишлаган чинакам раҳбар. Унинг улкан ютуқлари ўзининг шахсий етакчилиги самараси”, - деди Грузия Бош вазири. https://t.me/Rasmiy_axborot_official

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.