Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Дунё тан олган марказ энди Ўзбекистонда ҳам иш бошлайди

Дунё тан олган марказ энди Ўзбекистонда ҳам иш бошлайди
Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 19–23-феврал кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида “Гулфоод” халқаро озиқ-овқат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Табиийки, ҳар бир шу каби тадбир аграр маҳсулотларини дунё бозорларига тақдим этувчи мамлакатлар учун ҳамкор ҳамда шерик топиш учун қулай майдон саналади. Ўзбекистон ҳам бундан истисно эмас. Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилик қилаётган Ўзбекистон делегация мазкур кўргазма доирасида бир қатор манфаатли келишув ва ҳамкорлик меморандумини имзолашга эришди. Жумладан, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг “Абу Дҳаби Фоод Ҳуб” компанияси директори Суреш Ваидҳянатҳан билан учрашуви қишлоқ хўжалигини ривожлантириш йўлидаги манфаатли ҳамкорликнинг йўлга қўйилишида ҳам туртки бўлди. Сабаби, энди Ўзбекистонда ҳам ихтисослашган озиқ-овқат маркази фаолият олиб боради. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.