Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талабалари учун навбатдаги дуал таълим машғулотлари юқори савияда ташкил этилди. Тадбир давомида институтнинг бой тарихи, илмий салоҳияти, селексия ва уруғчилик йўналишидаги инновацион ёндашувлари ҳамда сўнгги ютуқлари ҳақида кенг қамровли тақдимот ўтказилди.
Талабалар замонавий лабораториялар фаолияти, тажриба майдонларидаги амалий жараёнлар ва илғор агротехнологиялар билан яқиндан танишиб, назарий билимларини реал илмий муҳитда мустаҳкамлаш имконига эга бўлдилар.
Мазкур ҳамкорлик ёш мутахассисларнинг профессионал компетенсияларини ривожлантириш, илмий изланишларга қизиқишини ошириш ҳамда таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда.










