Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Драйвер_лойиҳа

Драйвер_лойиҳа
#Шоличилик_ИТИ Милий марказда мунтазам ўтказиб келинаётган семинарлардан бири бу - институтларнинг драйвер йўналишини белгилаб олиш. Мақсад, илм-фан ютуқларини тезроқ тижоратлаштиришга кўмаклашишдир. Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг Уруғчилик ва уруғшунослик лабораторияси мудири Бахтиёр Қодиров ҳам экспертларга республикада шоли уруғчилигини ривожлантириш бўйича институтнинг яна бир лойиҳасини драйвер сифатида тақдимот қилди. Лаборатория олимлари айни вақтда шолини оммавий танлаш йўли билан олинган оила уруғликларини электр саралагич қурилмасида саралаш (магнитлаш), алфа, бетта, гамма нурлари билан нурлаш ва экиш устида тадқиқотлар олиб бормоқда. Бу орқали юқори авлодли, сифатли, уруғлик материалларини етиштириш кўзда тутилган. Шунингдек, институт илмий жамоаси "Шолининг юқори авлодли уруғларини етиштириш бўйича" ишлаб чиққан услубий қўлланма билан экспертларни таништириб ўтди. Ушбу қўлланма фермер ва деҳқон хўжаликлари учун айни муддао бўлганини экспертлар эътироф этиб, драйвер лойиҳани такомиллаштириш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.