Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Драйвер_илмий_лойиҳалар

Драйвер_илмий_лойиҳалар
Драйвер илмий лойиҳалар иқтисодий самара бериши керак Бугун деҳқон бозорлари расталарини ораласангиз энг қиммат маҳсулотлар ситрус ва тропик мевалар эканлигига амин бўласиз. Сабаби оддий, ушбу маҳсулотлар иморт қилинади. Ўзимизда етиштирилгани асосан ҳаваскорларнинг ҳиссасига тўғри келади. Хўш, ушбу маҳсулотларни маҳаллийлаштиришнинг иложи борми, уларнинг иқлимга мос кўчатчилигини ташкил қилишничи? Бугун Миллий марказда бўлиб ўтган драйверо илмий лойиҳалар муҳокамасида Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири Абдураҳмон Аллаёров ўз тақдимотида айнан мана шу саволларга жавоб берди. Унинг мақсади интродуксия қилинган тропик мева экинларини ин-витро шароитида микроклонал кўпайтириш технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда кўчатчилигини ташкил этишдан иборат. Бу йўналишда у тадқиқотларни амалга оширмоқда. Экспертларга тадқиқот жараёнларида қўлга киритган натижалари ҳақида атрофлича маълумот берди. Унинг таъкидлашича, юртимизда банан етиштиришга ишқибозлар сафи кенгайиб бормоқда. Кўчат эса четдан олиб келинади, бироқ импорт қилинган кўчатлар экилганидан сўнг нобуд бўлиш ҳолатлари кўп. Бундан тадбиркорлар зиён кўряпти. Бундай ҳолатда тўғри ечим илмий муассасада тайёрланаётган ситрус кўчатларидан фойдаланиш эканлиги таъкидланди. Кўчатга бўлган эҳтиёжни қондириш илмий муассасага даромад келтириш билан бирга импорт учун сарфланадиган валютани тежаш имконини бериши ҳам тақдимотчи томонидан илгари сурилди. Тақдимот сўнггида экспертлар ва иштирокчилар тақдимотчига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Баҳс-мунозараларга бой ўтган семинарда тақдимот муаллифи ўзининг илмий қарашлари, лойиҳанинг драйвер сифатидаги жиҳатларини очиб беришга ҳаракат қилди. Шунингдек, бугунги семинарда Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири Неъмат Умиров ҳам лалмикор майдонларда экиш учун мўлжалланган қишлоқ хўжалик экинларини қисқа муддатга (уч йил) сақлашга ихтисошлашган генбанк ташкил этишни драйвер лойиҳа сифатида муҳокамага олиб чиқди. Лойиҳани драйвер сифатида тақдим қилшдан кўзланган мақсадни давлатимиз ва ҳукуматимизнинг тегишли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида а ноёб белги ва хусусиятларга эга, дон сифати юқори, ноқулай иқлим шароитларга чидамли, абиотик ва биотик омилларга бардошли бўлган қишлоқ хўжалик экинлари нав намуналарини қисқа муддатга сақлашни ва унинг оригинал уруғчилигини ташкил этишга қаратилганлиги билан асослади. Тақдимот сўнггида мавзулар юзасидан савол-жавоблар бўлиб ўтди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.