Драйвер_илмий_лойиҳалар

Драйвер илмий лойиҳалар янги ва долзарб бўлиши лозим
Жаҳонда аҳоли сонининг тобора ошиб бориш энг аввало озиқ-овқатга бўлган талабни ошириб бормоқда. Бу ўз навбатида қишлоқ хўжалиги олимларига эртапишар ва ҳосилдор навлар яратишдек масъулиятни юкламоқда. Бугун Миллий марказда бўлиб ўтган драйвер лойиҳалар муҳокамасида Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири Мирзаосим Мирзасолиев "Ултра эртапишар пиёз навларини яратиш, уруғчилигини ташкил этиш ҳамда такрорий экин сифатида кўчатидан маҳсулот етиштиришнинг самарали усуллари” мавзусига тадқиқотлар натижалари тақдимот қилди.
Бунда олим пиёзнинг "Равнақ" ва "Баҳорой" навларини танлаб олиб фенологик кузатувлар ўтказгани эрта кузги муддатда 0,30 га майдонга уруғи сепиб, ундан 650 кг суперелита ва 870 кг элита оналик пиёзбош уруғликлар тайёрлагани ҳақида маълумот берди. Тайёрланган оналик пиёзбош уруғликлари 2023-йил октабр ойининг 3-декадасида очиқ майдонга уруғ олиш учун экилган. Натижада ҳосилдорлик гектарига 59,0 т/га яъни 106 % га юқори бўлган. Ушбу ултра эртапишар нав кузги пиёз навларининг янги авлоди бўлиб, вегитация даври 110 кун атрофида, ушбу нав феврал ойидан бошлаб жадал равишда ҳосилга киради. Олим бу тадқиқотни 2021-2023 йиллар давомида олиб борилгани ва ижобий натижага эришилгани маълум қилди.
⌛Экспертлар ушбу тадқиқот натижаларини эътироф этди. Бироқ драйвер илмий лойиҳалар муҳокамасига янги, таъбир жоиз бўлса "теша тегмаган" мавзуларни олиб чиқиш лозимлигини таъкидлади.
Шунингдек, бугунги семинарда Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири Баҳодир Тоғаев ҳам "Ноанъанавий энергия манбааларидан фойдаланиб, уруғларнинг унувчанлиги, сифат кўрсаткичлари ва ҳосилдорлигини оширишга қаратилган электротехнологияларни ишлаб чиқиш" мавзусида олиб бораётган тадқиқотларини драйвер лойиҳа сифатида илгари сурди. Олимнинг таъкидлашича кўзланган асосий мақсад уруғ ва кўчат усулида шоли экишни таъминлайдиган электротехнология ва қурилмани ишлаб чиқишдан иборат. Айни вақтда ушбу қурилманинг тажриба нусхаси учун дастлабки талаблар ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.
Экспертлар илмий-ишланмани мукаммал яратиш учун хориж тажрибасини яхшироқ ўрганиш ва драйвер лойиҳани янада такомиллаштириш бўйича зарур тавсиялар берди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе