Драйвер илмий лойиҳалар муҳокамаси

Маълумотларга кўра дунё бўйича умумий ғўза майдонининг 45 фоизи суғориладиган ерлар улушига тўғри келади. Суғориладиган ерларнинг 45,93 фоизи эгатлаб, 12,47 фоизи томчилатиб суғорилади. Бу борада Ўзбекистонда томчилатиб суғориш жорий этилган майдон 446,5 минг гектарни ташкил қилса, шунинг 253,3 минг гектари пахтага тўғри келади. Томчилатиб суғоришда фойдаланилаётган сув тежовчи технологиялар бор-йўғи 37 % ни ташкил этади.
Ушбу маълумотлар Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор М. Авлиёқуловнинг бугун Миллий марказда бўлиб ўтган драйвер илмий лойиҳаларга бағишланган семинардаги тақдимотидан олинган.
Тақдимотчининг маълум қилишича, сувда эрувчан минерал ўғитларни қўллаш орқали ғўзадан 52,0 с/га пахта ҳосили олиниб, эгатлаб суғоришга нисбатан томчилатиб суғориш ҳисобига 8,4 с/га, сувда эрувчан ўғитлар ҳисобига 7,2 с/га қўшимча ҳосил олишга эришилган.
Бугунги драйвер илмий лойиҳалар муҳокамасида Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири Рауаж Сейтбоевнинг “Қорақалпоғистон шароитида кунгабоқарнинг оддий ва мураккаб дурагайлашдан қурғоқчиликка бардошли бошланғич ашёларини яратиш” мавзусидаги илмий иши ҳам экспертлар томонидан муҳокама қилинди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе