Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ДРАЙВЕР ИЛМИЙ ЛОЙИҲАЛАР МУҲОКАМАСИ

ДРАЙВЕР ИЛМИЙ ЛОЙИҲАЛАР МУҲОКАМАСИ
Бугун Миллий марказда "Драйвер илмий лойиҳалари" муҳокамасига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Семинарда дастлаб Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий- тадқиқот институтининг техника фанлари бўйича фалсафа доктори А.Расулжоновнинг "Қишлоқ хўжалиги машиналарининг иш кўрсаткичларини рақамли технологиялар асосида назоратлаш ва бошқариш" мавзусидаги тақдимоти тингланди. А.Расулжоновнинг илмий тадқиқот ишининг мақсади: тупроққа ишлов бериш машиналарининг ишлов бериш чуқурлигини рақамли технологиялар асосида машиналашган усулда назоратлаш ва бошқариш орқали ерларга ишлов бериш сифати ва экинлар ҳосилдорлигини оширишдан иборат. Тадқиқотдан кутилаётган натижалар: ҳозирги кунда мавжудларига нисбатан юқори иш сифати ҳамда кам материал-энергия ҳажмдорликка эга бўлган тупроққа ишлов бериш машиналарини ишлаб чиқиш имконини беради. Уларни қўллаш қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришга сарфланадиган харажатларни камайтиради ва экинлар ҳосилдорлигини 12-15 фоизга оширади. Шунингдек, иш кўрсаткичларини рақамли технологиялар асосида назорат қилувчи ва бошқарадиган қурилмалар билан жиҳозланган тупроққа ишлов бериш машиналари қўлланилганда уларнинг ишлов бериш чуқурлиги доимий ва узлуксиз равишда масофадан бошқарилади. Энг муҳими, олинган маълумотларга тезкорлик билан ишлов беради ва узатади. Натижада экинлар учун бутун майдон бўйлаб бир хил шароит яратилади. Семинар якунида мавзу юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди. Экспертлар илмий иш юзасидан тақдимотчидан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар. Устоз олимлар томонидан тақдимотчига зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.