"ДЎСТЛИК" ОРДЕНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан куни кеча бир гуруҳ ҳамюртларимизнинг мамлакатимиз ривожи йўлида қилётган меҳнатлари эътироф этилиб, турли унвон, орден, медаллар билан тақдирланди. Улар орасида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Қорақалпоғистон Республикаси агрохизматлар маркази директори Шамшетов Сарсенбай Нуратдинович ҳам бор.
Сарсенбай Шамшетов “Дўстлик” ордени билан мукофотланди. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази жамоаси Сарсенбай Шамшетовни самимий табриклаб, юрт тараққиёти йўлида толмай меҳнат қилишига тилакдош бўлиб қолади!
АКИС УЗБЕКИСТАН