ДОН ВА ДУККАКЛИ ЭКИНЛАР ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИДА БАЙРАМ ШУКУҲИ

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллик байрами Республикамиз миқёсида, жойларда кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтида “Конституция-кеча ва бугун” деб номланган тадбир бўлиб ўтди.
Байрам тантанасида институт директори Р. Сиддиқов сўзга чиқиб, Конституциямизнинг ҳаётдаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида бўлган ўзгаришлар ҳақида батафсил тўхталди.
Шунингдек, келаётган "Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни" муносабати билан институт ривожига ўз меҳнатлари билан сидқидилдан хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ аграр соҳа ходимлари директорнинг “Фахрий ёрлиқ”лари ҳамда пул мукофотлари билан тақдирландилар.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
Веб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе