Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

долзарб_30 кунлик

долзарб_30 кунлик
Хабарингиз бор, юртбошимиз томонидан 27 июл куни пахтачиликдаги долзарб вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилишда ғўзани парваришлаш ва ҳосилдорлигини таъминлаш бўйича "долзарб 30 кунлик" ойлиги эълон қилинган эди. Шу боис айни кунларда вилоят ҳокимлиги раҳбарлигида аграр соҳа ходимларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилиб, ҳудудлар кесимида ўрганиш ва мониторинг ишлари самарали олиб борилмоқда. Ишчи гуруҳ Қарши ва Муборак туман фермер, кластер пахта далаларини кўздан кечиришди. Шунингдек, фермер ва кластерларга ғўза парвариши билан боғлиқ фойдали тавсиялар берилиб, агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли бажарилишида, ғўза зараркунандаларга қарши биомаҳсулотлар билан ишлов бериш жараёнларида биргаликда иш олиб борилмоқда. Маълумот ўрнида: жорий йил вилоятда 136 минг гектар майдонда ғўза парваришланмоқда. Қарши туман ҳамда Муборак туман фермер хўжалиги ва кластерларга қарашли пахта майдонларида ишчи гуруҳ назорат тадбири

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.