Докторантлар_куни

Ёш олим дала юзасини текислаб, майин тупроқ қатламини ҳосил қилувчи янги мослама яратди
Бугун Миллий марказда анъанавий "Докторантлар куни" бўлиб ўтди. Тақдимотчи Бобур Ражабов Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти 3-босқич таянч докторанти. У “Кенг қамровли чизел-култиваторга дала юзасини текислайдиган ва унда майин тупроқ қатламини ҳосил қиладиган мослама ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш” мавзуси тадқиқот олиб бормоқда. Тадқиқоти давомида эришган дастлабки натижалари ҳақида экспертларга маълумот берди.
Илмий ишидан кўзланган асосий мақсади: кенг қамровли чизел-култиваторга дала юзасини текислайдиган ва унда майин тупроқ қатламини ҳосил қиладиган мослама ишлаб чиқиш ҳамда унинг параметрларини асослаш йўли билан ерларни экишга тайёрлашда иш сифатини ошириш, ёнилғи ва бошқа харажатлар сарфини камайтиришдан иборат.
Тадқиқот вазифалари:
ерларга экиш олдидан ишлов бериш машиналари таркибида дала юзасини текислаш ва унда майин тупроқ қатламини ҳосил қилиш учун қўлланиладиган мосламаларнинг конструксияларини ва улар бўйича ўтказилган илмий-тадқиқот ишларини таҳлил этиш ҳамда улардан мақбулини танлаб олиш;
кенг қамровли чизел-култиваторга ишлаб чиқиладиган мосламанинг ишлаш шароитини ўрганиш;
кенг қамровли чизел-култиваторга дала юзасини текислайдиган ва унда майин тупроқ қатламини ҳосил қиладиган мосламанинг конструктив схемасини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш бўйича назарий ва экспериментал тадқиқотлар ўтказиш;
ўтказилган тадқиқотлар асосида тавсия этилаётган параметрларга эга бўлган мосламани ишлаб чиқиш ва синовларини ўтказиш;
тавсия этилаётган параметрларга эга бўлган мослама билан жиҳозланган кенг қамровли чизел-култиваторни қўллашдан олинадиган иқтисодий самарани аниқлаш кўзда тутилган.
Тақдимотчи 3 йил давомида олиб борган изланишлар, яратган янги мосламаси билан экспертларни таништирар экан, ўз навбатида статистика ва солиштирма таҳлиллар олиб бормагани бўйича мутахассислар эътирозига учради. Шу вақтгача яратилган дала юзасини текислайдиган ва унда майин тупроқ қатламини ҳосил қиладиган мосламалардан ўзи яратган мосламанинг афзаллигини исботловчи таҳлиллар лозимлигини таъкидлашди.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе